Корхона 2009 йилда ташкил этилган.

Корхонанинг асосчилари: «Ўзавтосаноат» АЖ ва «HANWOO GLOBAL Co. Ltd.» (Корея Республикаси).

Ўтган йиллар мобайнида Корхона бозорда ўз ўрнини эгаллади ва "GM Uzbekistan" АЖ , "JV MAN auto Uzbekistan" ,  "ГАЗ" (Россия) каби корхоналарнинг  асосий етказиб берувчиларидан бирига айланди. Корхонанинг ривожланиш даври мавжуд қийинчиликларни ишонч билан енгиб ўтиш ва белгиланган мақсадларга эришиш даври бўлди.

Бугунги кунда корхона ишонч билан ривожланмоқда. Шу вақт мобайнида кенг тажриба тўпланди, бу эса мижозларимизнинг энг изчил талабларини хам қондиришга имкон беради. Корхонанинг муваффақиятли фаолияти ва сотув бозорларини мунтазам равишда кенгайтириш барча ходимларнинг яхши ўйланган ва мувофиқлаштирилган касбий фаолияти туфайли амалга ошди.

2009 йил

"UZ-HANWOO" ҚК МЧЖга асос солиш, бино ва иншоотларни қурилиши.

Шовқинтўсгич қисмларни ишлаб чиқариш учун ускуналарни ўрнатилди.

2010 йил

NEXIA, DAMAS ва MATIZ русумидаги автомабилларга шовқинтўсгич қисмларини ишлаб чиқариш бошланди.

2011 йил

GM QSB сифат тизими жорий этилди.

SPARK автомобил учун шовқинтўсгич қисмларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

2012 йил

Қўшимча ишлаб чиқариш қувватлари ўрнатилди. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 320,0 минг донагача етказилди.

COBALT автомобиллари учун шовқинтўсгич қисмларини ишлаб чиқариш бошланди.

ISO 9001 ва ISO/TS 16949 халқаро стандартларига мувофиқ сифат менежменти тизимлари жорий этилди.

2013-2014 йиллар

"UZ-HANWOO" МЧЖ ҚК синов лабораторияси ташкил этилди.

Formel-D (Германия) мустақил аудиторлик компанияси томонидан VDA 6.3 стандарти бўйича, жараён аудитидан муваффақиятли ўтилди.

GENTRA / LACETTI автомобилининг шовқинтўсгич қисмларини ишлаб чиқариш бошланди.

2015-2016 йиллар

Т250 (NEW NEXIA) учун шовқинтўсгич қисмларини ишлаб чиқариш бошланди.

«УРАЛ» («ГАЗ», Россия) юк машиналари учун капот  термошумоизоляцияси экспорти бошланди. Ташқи бозорларга чиқиш.

ЭВА полимери асосида товуш ўтказмайдиган материаллар ишлаб чиқариш бошланди.

ISO 50001 энергия менежменти тизими жорий қилинди.

2017

Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни бошлаш. (ЭВА асосли гилам қопламалари)

«JV MAN auto - Uzbekistan» қўшма корхонасининг шовқинтўсгич қисмлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.