Компаниямизнинг ходимлар сиёсати "UZ-HANWOO" МЧЖ ҚК томонидан ўрнатилган вазифа ва стратегик мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади.
Биз бозорда автомобиллар шовтўсгич қисмлари ишлаб чиқарувчиларининг етакчилари қаторида бўлишга интиламиз, чунки ҳозирда ушбу ишлаб чиқариш тармоғининг энг яхши мутахассислари, кўп йиллар давомида муваффақиятли иш тажрибасига эга ва ноёб билимларга эга бўлганлар сафимиздадир.
Замонавий стандартларга мувофиқ қурилган илғор корхонада жадал ва қизиқарли ишларга тайёр бўлган фаол ва ғайратли ёш мутахассисларни жалб қилиб бораамиз.
UZ-HANWOO ижтимоий сиёсатининг асосий мақсади ходимлар учун муносиб турмуш даражасини таъминлашдан иборат бўлиб, улар учун мукофот, ижтимоий пакет ва касбий ўсиш имконияти яратилган. Компания ходимларининг салоҳиятини доимий ривожлантириш ва амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб боришни
Компаниямизнинг барча ходимлари қатъий ишонч билан мехнат қиладилар, чунки улар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигига қатъий риоя қиладиган, унумли ва самарали иш учун муносиб тўлов оладиган ижтимоий-масъулиятли корхонада ишлайдилар.
Биз амалий ишда катта тажрибага эга бўлган ва ўзларининг касбий имкониятларини кенгайтиришга интилган юқори малакали мутахассислар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз.