Менежмент тизими

ISO TS 16949, ISO 9001 талабларига жавоб берадиган, URS (Буюк Британия)  сертификати томонидан тасдиқланган сифат менеджменти тизими корхонанинг ички ва хорижий ишлаб чиқарувчилар билан муваффақиятли рақобатлашишига имкон беради. Бундан ташқари, Корхона ISO 50001 энергия менеджменти тизимини жорий этди ва сертификатга эга бўлди. Бу тизим энергияни унумли  бошқариш орқали энергия сарфини назорат қилиш ва камайтириш имконини беради.