ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

ъЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси – Ўзбекистоннинг байроғи ва герби қаторидаги асосий давлат рамзларидан биридир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси “Серқуёш ҳур ўлкам” ашуласи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн биринчи сессиясида, 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси тўғрисидаги” қонуни асосида киритилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг биринчи ижрочиси ва ижро эталони Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри деб ҳисоблаш расмий қабул қилинган (узб. Ўзбекистон Миллий Симфоник Оркестри).

Давлат тадбирларида, радио ва телевидениеда ва яна 4 хил услубда ижро этилиши учун Мадҳия 2006 йил июл ойида қайта ёзиб чиқилди: “Жиддий”, “Одатий”, “Ёшларбоп” ва “Матнсиз”.

Абдулла Орипов сўзи, Мутал (Мутаваккил) Бурхонов мусиқаси, Ижрочилар (қабул қилинган эталон): Ўзбекистон Миллий Симфоник Оркестри

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Яшнагай то абад илму фан, ижод,

Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!

Истиқлол машъали тинчлик посбони,

Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,

Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,

Оламни маҳлиё айлаган диёр!